Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Миллатлар лигаси. Португалия Норвегияни мағлуб этди, Роналду эса майдонга тушмади

Миллатлар лигаси. Португалия Норвегияни мағлуб этди, Роналду эса майдонга тушмади

Португалия терма жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турида Норвегияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув Ослодаги «Уллевол» стадионида бўлиб ўтди.

Португалия сафида Жоау Феликс ва Гонсалу Рамуш гол урди. Рамушнинг яна бир голи ВАР аралашувидан сўнг офсайд сабаб бекор қилинди. Норвегиянинг ягона голига Эрлинг Холанд муаллифлик қилди.

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду бутун учрашувни захира ўриндиғида ўтказди.

Португалия 6 очко жамғариб, А лигасининг 4-гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. 3 очкога эга Норвегия иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Миллатлар лигасидаги навбатдаги учрашувда Португалия Данияга қарши майдонга тушади, Норвегия эса Уэльс билан баҳс олиб боради.

Киритилди: Бугун 08:00. Ўқилди: 374 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!