Бугун, 27 сентябрь куни УЕФА Миллатлар лигаси А лигаси гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Норвегия ва Португалия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.
Учрашув Ослодаги "Уллевол" стадионида бўлиб ўтади. Ўйинни франциялик ҳакам Франсуа Летексье бошқаради. Бошланиш вақти — 23:45.
Жамоаларнинг бошланғич таркиблари:
Норвегия: Нюланд, Рюэрсон, Аер, Хеггем, Эурснес, Берг, Берге, Эдегор, Шельдеруп, Нуса, Холанд.
Португалия: Диогу Кошта, Жоау Канселу, Рубен Диаш, Ренату Вейга, Нуну Мендеш, Пальинья, Жоау Невеш, Франсишку Консейсау, Жоау Феликс, Педру Нету, Гонсалу Рамуш.
1-турда Португалия Уэльсни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Норвегия Дания устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган.
3-турда Норвегия сафарда Уэльсга қарши ўйнайди. Португалия эса Дания меҳмони бўлади. Ҳар икки учрашув 1 октябрь куни ўтказилади.