Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Милеянинг маслаҳатчиси Аргентина халқини мамлакат муаммоси деб атади

Милеянинг маслаҳатчиси Аргентина халқини мамлакат муаммоси деб атади

Аргентина президенти ҳузуридаги маслаҳат кенгаши раҳбари Демиан Рейдель халқаро сармоявий форумда сўзга чиқиб, мамлакатнинг асосий муаммосини унинг аҳолиси деб атади.

У Аргентинада янги технологиялар, жумладан, сунъий интеллектни ривожлантириш истиқболларига бағишланган тадбирда сўзлаган.

"Бизда катта ҳудуд бор, энергия манбаларимиз бор, сувимиз бор. Ва буларнинг барчаси совуқ иқлим шароитида, яъни сунъий интеллект тизимларини совутиш учун мўл-кўл. Бу эса қуролли тўқнашувлар, цунамилар, зилзилалар бўлмаган ҳудудда. Албатта, бу ҳудуд билан боғлиқ муаммо шундаки, у ерда аргентиналиклар яшайди", - деди Рейдель.

Унинг қайд этишича, Аргентинага макроиқтисодий беқарорлик ва етарли ҳуқуқий кафолатлар йўқлиги сабабли хорижий инвесторлар ишончсизлик билан қарашади.

"Бизнинг тарихимизда шартномаларни бажармаслик мисоллари бор", - дея қўшимча қилди у. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат “макроиқтисодиётни барқарорлаштириш ва Аргентина бу сафар бизнес юритиш кайфиятида эканлигини кўрсатадиган қонунчилик базасини тақдим этиш орқали “муаммони ҳал қилди”.

Киритилди: 14:39 23.03.2025. Ўқилди: 543 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!