Бугун 31 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Миланда синагога ва масжидда терактлар тайёрлашда гумонланаётган шахс қўлга олинди

Миланда синагога ва масжидда терактлар тайёрлашда гумонланаётган шахс қўлга олинди

Италиянинг Милан шаҳрида синагога ва масжидда терактлар содир этишни режалаштирганликда гумонланаётган 22 ёшли йигит қўлга олинди.

ANSA ахборот агентлиги хабар беришича, гумонланувчи олдиндан портловчи қурилмалар тайёрлаш ва ўқотар қуролларни ўзгартириш усулларини ўрганган. У тайёрлаган қурилмаларини Милан атрофидаги шаҳарчасда жойлашган синагога ва масжидда қўллашни режалаштирган.

Тинтув вақтида полиция ходимлари унинг электрон қурилмаларида ксенофобия ва Холокостни инкор этиш ғояларини тарғиб қилувчи, шунингдек, 2011 йилда Норвегияда оммавий қотилликларни амалга оширган террорист Андерс Брейвик мафкурасини акс эттирувчи материалларни аниқлаган.

Бундан ташқари, унинг электрон қурилмаларида портловчи моддалар тайёрлаш учун зарур бўлган кимёвий моддаларни қидирганлик излари ҳам топилган.

Киритилди: 08:20 30.10.2026. Ўқилди: 567 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!