"Барселона" ёзда 1:1 ҳисобига қайтиш учун бор кучини сарфламоқда. Янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш кафолатларининг йўқлиги аллақачон муҳим трансфер мақсадларидан маҳрум бўлишга олиб келди ва каталонияликлар учун жиддий муаммо бўлиб қолмоқда.
Ханси Фликнинг таъкидлашича, клуб раҳбарияти янги мавсум бошланишидан олдин яна беш нафар футболчини сотиши керак.
Флик биринчи навбатда озод қилишни кўриб чиқаётган ўйинчилар орасида Ориол Ромеу, Иньяки Пенья ва Пау Виктор бор.
Шунингдек, қўйиб юбориладиган рўйхатда Марк-Андре тер Штеген ва "Барселона"нинг марказий ҳимоячиларидан бири ҳам бўлади.