Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Милан Олимпиадаси бюджети 1,9 миллиард долларга етди

Милан Олимпиадаси бюджети 1,9 миллиард долларга етди

2026 йилда Италиянинг Милан шаҳрида ўтказиладиган қишки Олимпиада ўйинлари бюджети 1,9 миллиард долларга кўтарилди.

“Репорт”нинг хабар беришича , маълумот ўйинлар ташкилий қўмитаси томонидан тарқатилган.

Бюджет олдиндан эълон қилинган кўрсаткичга нисбатан 112 миллион долларга ошган. Бундан ташқари, бюджетда Кортина-дъАмпеззодаги бобслей трассаси (131 миллион АҚШ доллари) ва Миланда янги хоккей аренаси (300 миллион АҚШ доллари), шунингдек, автомобиль ва темир йўллар қурилиши учун маблағлар киритилмаган.

Италия ҳукумати инфратузилмани ривожлантириш учун қўшимча 1 миллиард доллар ажратади.

Киритилди: 00:29 14.04.2025. Ўқилди: 1606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!