Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Миилиардер ўзига тегишли Apple акцияларининг ярмини сотди

Миилиардер ўзига тегишли Apple акцияларининг ярмини сотди

Америкалик миллиардер Уоррен Баффетнинг Berkshire Hathaway молиявий холдинги Apple’даги акцияларининг салкам ярмини сотиб юборди. Холдинг ихтиёрида қолган акциялар пакети 84,2 миллиард долларга баҳоланмоқда, деб хабар беради Wall Street Journal.

Бу иккинчи чоракда, бошқа қимматли қоғозларнинг оммавий сотуви оқибатида содир бўлган. Апрель июнь ойларининг ўзида Berkshire 75,5 миллиард долларлик акцияларини сотган бўлиб, натижада пул захираси 276,94 миллиард долларгача ошган.

Нашрнинг ёзишича, акциялар сотуви ва катта миқдорда пулнинг тўпланиши Баффетга яхши даромад келтирадиган, инвестиция киритиш мумкин бўлган соҳаларни топишда қийинчилик туғдиради. Америка фонд бозори ўсмоқда: S&P 500 индекси 20 йиллик ўртача кўрсаткичларидан салкам 16 баробарга катта даражада савдо қилди.

Баффет май ойида, Berkshire акционерларнинг йиллик йиғилишида Apple кўрсаткичларини мақтаб, корпорациянинг бизнеси American Express ва Coca-Cola’никидан яхшироқ эканини айтганди.

Киритилди: 01:06 04.08.2024. Ўқилди: 922 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!