Сеутада сўнгги миграция инқирозигача ёки унинг давомида катталар ҳамроҳлигисиз шаҳарга ноқонуний кириб келган мингдан ортиқ бола ва ўсмир қолмоқда.
Испания қонунчилиги уларни катталар каби ортига қайтариб юборишга йўл қўймайди. Аввал боланинг исми ва ёшини аниқлаш, оиласини топиш ҳамда ортига қайтиш у учун хавфли эмаслигига ишонч ҳосил қилиш зарур.
Ушбу текширув вақтида (бу бир неча ойга чўзилиши мумкин) болаларни ортиқча юкланган Сеутадан олиб чиқиб кетиш шарт. Ҳозирда шаҳар ҳукумати уларни Испаниянинг материк қисмида қабул қилишларига эришмоқчи.