Миграция агентлиги хорижга ишга бориш жараёнида лицензияга эга хусусий бандлик агентлиги билан шартнома тузиб, тўловни эса бошқа фирма ёки воситачилар ҳисоб рақамига амалга оширмасликни маслаҳат берди.
Қайд этилишича, лицензия бир ташкилот номи учун берилади ва бошқа фирма ёки “консалтинг” хизматларига татбиқ этилмайди.
Агентликнинг огоҳлантиришича, нақд пул бериш, жисмоний шахс картасига ўтказиш ёки “консалтинг хизмати” номи билан бошқа фирмага тўлов қилиш хавфли ҳисобланади.
“Тўлов фақат хусусий бандлик агентлигининг махсус депозит ҳисоб рақамига амалга оширилиши ва албатта тўловни тасдиқловчи чек бўлиши керак”, дейилади агентлик хабарида.
Миграция агентлиги хорижга ишга боришни режалаштирган фуқароларга лицензияни текшириш, шартнома ва тўловдаги фирма номини солиштириш ҳамда тўлов чеклари, хужжатлар, реклама ва ёзишмаларнинг барчасини сақлашни тавсия қилган.