Россияда ишлаш даврида оғир молиявий аҳволга тушиб қолган ёки бошқа жиддий қийинчиликлар сабаб Ўзбекистонга қайтиш имконияти бўлмаётган фуқароларга ёрдам кўрсатилади.
Миграция агентлиги бундай ҳолатга тушган фуқароларни ёрдам сўрашни кечиктирмасликка чақирди.
Россиядаги Миграция агентлиги ваколатхонасига мурожаат қилиш мумкин.
«Биз билан боғланинг — сизга ёрдам беришга тайёрмиз», — дейилади агентлик хабарида.