2025 йил ҳолатига кўра, Россиядаги халқаро юк ташишларнинг 25 фоизи ўзбекистонлик ҳайдовчилар ҳиссасига тўғри келади. Бироқ, миграция қоидаларига риоя қилмаслик кўплаб фуқароларнинг Россия ИИВ томонидан «кириши тақиқланган шахслар» рўйхатига киритилишига сабаб бўлмоқда. (https://t.me/uzmigration/734)
Ҳайдовчилар қуйидаги талабларга қатъий риоя этишлари зарур:
🔵 Чегарада миграцион картани тўғри тўлдириш (мақсад: служебная ёки транзит);
🔵 15 иш куни ичида миграция рўйхатига қўйилиш;
🔵 90/365 қоидасига амал қилиш;
🔵 Форс-мажор ҳолатларда расмий далолатнома расмийлаштириш;
🔵 Ҳар бир ҳаракат расмий ҳужжат билан асосланган бўлиши шарт;
🔵 Такрорий қоидбузарликлар 3–10 йилгача кириш тақиқини келтириб чиқаради.
📌Агар хато содир этилган бўлса, ГУВМ МВД РФга ёзма мурожаат йўллаб, сафар мақсадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этиш лозим. Агар «кириши тақиқланган шахслар» рўйхатига тушган бўлсангиз, апелляция орқали ушбу рўйхатдан чиқаришни сўраш мумкин.
Муаммоли ҳолатларда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасига мурожаат қилинг.
📞 +7 925 045 4744
📍 Манзил: Москва ш., 1-й Казачий переулок, 11/2