Бугун 9 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Мигрантларга қийинчилик туғдирадиган қонун лойиҳаси бекор қилинди

Мигрантларга қийинчилик туғдирадиган қонун лойиҳаси бекор қилинди

Россия Федерацияси ҳукумати, мигрантларнинг оила аъзоларини мамлакатга олиб келишига тақиқ қўйишни кўзда тутган қонун лойиҳасини бекор қилди.

Давлат Думасининг пленар йиғилишида "ЛДПР" фракцияси раҳбари Леонид Слутский томонидан эълон қилинган ушбу янгилик, Россия ҳукумати томонидан қонун лойиҳасининг қўлланилмаслигини билдиради.

Мигрантларнинг оила аъзоларини мамлакатга олиб келиш имкониятини чеклашни мақсад қилган қонун лойиҳаси, Россияда патент ёки меҳнат шартномаси асосида ишлаётган, аммо Россияда яшаш учун бошқа расмий асосларга эга бўлмаган хорижлик ишчилар учун қаратилган эди.

Бу ўзгартириш, ўша мигрантлар оиласини мамлакатга олиб келишга рухсат бермасликни кўзда тутган.

Россия ҳукумати қонун лойиҳасини қайтариб юборишининг асосий сабаби таклиф этилган ўзгартиришлар қонуний ноаниқликларни юзага келтириши мумкинлигини ва амалдаги халқаро шартномалар ва федерал қонунларга зид келишини кўрсатди.

Ҳукуматчилар, қонун лойиҳасини янада тўғри ишлашини таъминлаш учун уни Россия Федерациясига кириш ва чиқиш тартиби ҳақидаги аввалги қонунларга мувофиқлаштириш кераклигини таъкидлашди.

Леонид Слутский, ҳукумат ва бир қатор федерал идоралар билан ҳамкорликда қонун лойиҳасининг қайта ишланаётгани ва уни Россия Федерациясининг мавжуд қонунлари билан мувофиқлаштириш жараёни олиб борилаётганини маълум қилди.

Яъни, қонун лойиҳаси, айни вақтда, жорий халқаро шартномалар ва федерал қонунлар билан ҳамоҳанг бўлиши кераклиги таъкидланди.

Киритилди: 10:35 29.11.2024. Ўқилди: 1629 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!