Бугун 12 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

МИБнинг “mib.uz ” расмий сайти фуқароларимизга бир қатор янгиликларни тақдим этмоқда !

A A A
МИБнинг “mib.uz ” расмий сайти фуқароларимизга бир қатор янгиликларни тақдим этмоқда !

Ушбу “mib.uz ” сайти орқали фуқароларимиз - коммунал соҳадаги ҳамда судлар ва бошқа органлар қарорлари бўйича қарздорликларни текшириш, ижро иши юритишнинг барча босқичларини кузатиб бориш, шунингдек, хорижга чиқиш учун чекловлар ҳақидаги маълумотларни билиб олишлари мумкин !

Бундан ташқари, Бюро давлат ижрочилари иш юритувидаги суд ва бошқа органларнинг қарорлари ижро этилиши жараёнини кузатиб бормоқчи бўлсангиз, “ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР” саҳифасидаги  “Ижро мониторинги” блогидан билиб олиш мумкин. 

Республика ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқи чекланган ёки чекланмаганлиги ҳақидаги маълумотлар билан танишмоқчи бўлсангиз, ушбу сайтнинг “ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР” саҳифасидаги  “Республикадан чиқишга чеклов” блоги орқали билиб оласиз. Шунингдек, ойлик алимент миқдорлари ҳақидаги маълумотлар “Алиментлар калькулятори” блогида жойлаштирилган. 

Унутмаслик керакки, фуқароларимизга қарздорликларни аниқлаш, ижро ҳужжатлари жараёни билан танишиш ҳамда хорижга чиқиш учун ТАҚИҚлар тўғрисидаги маълумотлар ушбу сайт орқали БЕПУЛ, ТЕЗКОР ва ШАФФОФ тарзда олиш имконини беради.

Киритилди: 11:14 17.03.2020. Ўқилди: 3979 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!