Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди

МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди

Отабек Салманов МИБнинг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига, Аюбхон Алимов эса Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруғига мувофиқ, Салманов Отабек Баҳодирович Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, деб хабар берди МИБ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Салманов 1982 йилда Фарғона вилоятида туғилган. У иш фаолиятини 2009 йилда Суд ижрочилари Фарғона вилояти Марғилон шаҳар бўлими суд ижрочиси сифатида бошлаган. 2014 йилда эса Суд департаментининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

2017 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттирган.

Мазкур тайинловга қадар у Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Бош прокурорнинг буйруғига кўра, Алимов Аюбхон Алимович Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Алимов 1981 йилда Фарғона вилоятида туғилган. У иш фаолиятини 2007 йилда Суд ижрочилари Фарғона вилояти Бағдод туман бўлими суд ижрочиси сифатида бошлаган.

2018 йилдан буён Бюро органларида турли масъул лавозимларда ишлаган. 2021 йилда Данғара тумани ва кейинчалик Қўқон шаҳар бўлимлари бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Мазкур тайинловга қадар у Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Киритилди: 09:08 10.11.2024. Ўқилди: 478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!