Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Саудия Арабистони қироллик оиласи аъзоси 20 йилдан ортиқ комада ётганидан кейин вафот этди

A A A
Саудия Арабистони қироллик оиласи аъзоси 20 йилдан ортиқ комада ётганидан кейин вафот этди

Саудия Арабистонида "ухлаб ётган шаҳзода" сифатида танилган шаҳзода Ал-Валид бин Холид бин Талол ал Сауд 36 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда унинг отаси, шаҳзода Холид бин Талол бин Абдулазиз Х ижтимоий тармоғида маълум қилган.

20 йилдан кўпроқ вақт олдин, йигит Лондонда кадетлар корпусида ўқиётганда автоҳалокатга учради. Бошидан оғир жароҳат олган Алвалид ҳеч қачон ўзига келолмади. У Ар-Риёд клиникасида 20 йил комада ётди.

Шифокорлар оилани шаҳзоданинг аҳволи умидсиз эканидан огоҳлантирган. Бироқ, ота ўғлини ҳаёт таъминотидан узиб қўймасликни талаб қилди. Холид ибн Талол, агар Худо Ал-Валидни олмоқчи бўлса, воқеа содир бўлган пайтда шундай қилган бўларди, деб ишонди.

ОАВ унинг ўлимига юрак тутилиши сабаб бўлганини таъкидлади.

Киритилди: 10:15 20.07.2025. Ўқилди: 4115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!