Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

МИБ яна бир келиннинг 59 турдаги сепини олиб берди

МИБ яна бир келиннинг 59 турдаги сепини олиб берди

Ёзёвондаги қишлоқ аҳли яқинда бир воқеани муҳокама қилишдан тўхтамай қўйди. Қайси хонадонга кирсангиз, гап шундан бошланади:

— “Эшитдингми, фалончи келиннинг сепини ижрочилар келиб олиб кетишибди!”

Ҳа, бу воқеа ҳақиқатан ҳам ўрнак бўларли, бироқ ким учун — шу ҳақда бир мулоҳаза қилайлик.

Қизу йигит “қалблар уйғун бўлди”, “севги жаҳонни қутқаради” деб ўйлаб, қонуний никоҳсиз ҳаёт бошлашди.

Бир неча ой ўтмай, ширин ҳаётнинг тузи кўрина бошлади. Қиз —эрининг табиатига чидай олмади. Эса эса эр — сабрнинг ҳам охири борлигини исботлади.

Масалага қайнотаси аралашганда эса иш бутунлай издан чиқди.

Гап, маслаҳат ўрнига уруш, муштлашув бўлди. Ҳар ким ўзини ҳақ деб ўйлади. Лекин ҳақиқат — жим турди.

Сеп — муҳаббатнинг ўлчови эмас.
Қайнота қизини олиб кетди. Сеп ҳақида гап чиқди.

Куёв тараф: “Тўйга харажат қилганмиз, шу сеп нарсаларини сотиб, харажатни қопладик”, — деди.

Келин тараф эса: “Бу менинг ҳақ-ҳуқуқим, суд ҳал қилсин”, — деди.

Суд ўрганди, ҳисоблади, ва қарор қилди: келиннинг 59 турдаги жами мол-мулки қайтарилсин.

Ижро варақаси МИБ Ёзёвон туманига келди. Огоҳлантиришлар берилди. Аммо куёв тараф “сеп”ни беришни истамади.

Оқибатда давлат ижрочилари ишга киришди. Ҳуқуқ тантана қилди — келин ўз ҳақини олди.

Киритилди: 20:35 11.11.2025. Ўқилди: 1045 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!