Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси «зўравон инспектор» бўйича изоҳ берди. Аслида нима бўлган эди?

МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси «зўравон инспектор» бўйича изоҳ берди. Аслида нима бўлган эди?

Жорий йилнинг 24 март куни ижтимоий тармоқларида «Ўзини МИБ ходими деб таништириб, карантин пайтида ҳисоблагич кўрсатгичинини ёзиб олмоқчи бўлган шахс аёлга зўравонлик қилди» деган мазмундаги видеохабар тарқалди.

Унда ўзини МИБ ходими дея таништириб, карантин пайтида ҳисоблагич кўрсаткичини ёзиб олмоқчи бўлган шахснинг уй эгаси деб тахмин қилинаётган аёлга куч ишлатиб, қўлидан телефонини олиб қўйгани акс этади.

Ҳолат юзасидан «Xabar.uz»га изоҳ берар экан, МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Марғуба Амонова қуйидагиларни таъкидлади:

- Бюронинг Миробод туман бўлими давлат инспектори С.Худойбердиев  2020 йилнинг 24 март куни соат 11-45 ларда табиий газ бўйича кўрикдан ўтказилмаган истеъмолчиларнинг ҳисоблагич кўрсаткичларини олиш мақсадида, Миробод тумани, Иноқобод 5-тор кўчаси, 2-уйга борган. Мазкур хонадон сўнгги маротаба 23.02.2020 йилда кўрикдан ўтказилган бўлиб, хонадонда 106 минг 779 сўм қарздорлик мавжудлиги аниқланган ва мазкур қарздорлик ҳозирга қадар бартараф этилмаган.

С.Худойбердиев  қайд этилган манзилга борганида хонадон ойнасидан аввал уй эгасининг 13-14 ёшлар атрофидаги ўғли қараб, онасини чақиришини айтади. Шундан сўнг хонадон аъзоси Осипова (хонадон В.С.Осипов номида) уяли телефон видеокамерасини ёқққан ҳолда давлат инспекторига ҳозирда карантинда эканини айтиб, ходимнинг фамилияси, исми, шарифини, нима сабабдан келганини сўрайди.  Шу жараёнда давлат инспектори фуқаронинг мобил телефони камерасини ўчириб қўйиш мақсадида олиб қўймоқчи бўлганида (телефон) фуқаронинг қўлидан тушиб кетади. Бор гап шу. Айни ҳолат эса ижтимоий тармоқларда гўёки МИБ ходими «аёлга куч ишлатиб, қўлидан телефонини олиб қўйди» мазмунида талқин қилинмоқда.

Айни пайтда давлат инспектори С.Худойбердиевга нисбатан Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан хизмат текшируви тайинланган. Унинг якунига қараб, ходимга нисбатан тегишли интизомий жазо чорасини қўллаш ёки қўлламалик масаласи ҳал этилади.

Ўрганишда, Миробод тумани, Иноқобод 5-тор кўчаси, 2-уйнинг 25.03.2020 йил кунига қадар табиий газ ҳисоблагич кўрсаткичларини хонадон эгалари кўрсатишмаганлиги сабабли жами қарздорликни аниқлаш имкони бўлмаган.

Маълумот учун,  амалдаги қонунчиликка асосан, Бюро давлат инспекторлари ҳар ойда истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ ҳажмини аниқлашлари, бунинг учун истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналари кўрсаткичларини жойида олиб,  дастурга киритишлари, бу жараёнда  унинг (ҳисобга олиш ускунасининг) созлиги, пломбаларнинг бутлигини ўрганишлари, тармоққа ноқонуний уланиш ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўришлари шарт.

Давлат иснпекторлари томонидан истеъмол ҳажмининг ўз вақтида аниқланмаслиги ҳисоб-китобларнинг нотўғри юритилиши, дастурда истеъмолчиларга нотўғри қарздорлик ҳисобланишига олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари, Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда туман-шаҳар бўлимларида тегишли профилактик ва хавфсизлик чоралари кўрилиб, фуқароларни қабул қилиш хоналари, хизмат хоналарига махсус кўргазмали воситалар қўйилиб, дезинфекция ишлари ташкил қилинди, ходимларнинг жамоат ва иш жойларида ниқоб(маска)ларда юриши йўлга қўйилган.

Киритилди: 15:24 25.03.2020. Ўқилди: 2848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!