Бугун 18 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

МИБ Қўнғиротда тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқини тиклади

МИБ Қўнғиротда тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқини тиклади

Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2026-йил 14-август кунги ижро хужжатига асосан, карздор “O.W.” МЧЖдан ундирувчи “UZ-SEGANG SURXON” МЧЖ фойдасига 745 млн. сўм ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Қўнғирот туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Хусусан, қарздор жамиятнинг банк ҳисоб рақамлари хатловга олиниб, унга электрон инкассо қўйилган ҳамда қарздорнинг божхона операцияларини бажарига таъқиқ ўрнатилган.

Шунинг натижасида, 745 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлари жорий йилнинг 15-сентябрь куни тўлиғи билан ундирилиб, суд қарори ижроси амалда таъминланган.

Киритилди: 21:15 17.09.2026. Ўқилди: 552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!