Бугун 21 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

МИБ: Қиймати 1 млрд. 668 млн. сўмлик маҳсулотлар йўқ қилинди

МИБ: Қиймати 1 млрд. 668 млн. сўмлик маҳсулотлар йўқ қилинди

Самарқанд шаҳридаги марказий чиқинди полигонида Мажбурий ижро бюроси Самарқанд туман бўлими иш юритувдаги ҳужжат ижроси бўйича ноқонуний муомаладан олиб қўйилган тамаки маҳсулотларини оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида йўқ қилиш тадбири бўлиб ўтди.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси ва Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан ташкил қилинган тадбирда вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Санитария эпидемиологик ва жамоат саломатлиги бошқармаси вакиллари ҳам иштирок этди.

Ушбу тадбирда суднинг тамаки маҳсулотларини йўқ қилиш бўйича қарори ижроси таъминланди.

Тадбир давомида тамаки маҳсулотлари махсус техникалар кўмагида янчилди, сувга бўктирилди ва якунда бутунлай яроқсиз ҳолга келгач, кўмиб юборилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2009 йилдаги “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги 200-сон қарорига мувофиқ тамаки маҳсулотлари мажбурий тарзда йўқ қилиб ташланиши белгиланган.

Тамаки маҳсулотларини йўқ қилишга қаратилган тадбир эса ушбу топшириқ ижросини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Тадбирлар давом этмоқда...

Жалолиддин ШЕРБОЕВ,

Бюронинг вилоят бошқармаси катта инспектори

Киритилди: 21:01 20.11.2023. Ўқилди: 1242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!