Бугун 16 май, 2025 йил, жума

O'ZB

МИБ: Наманганда 2,6 млрд сўм компенсация ундирилди

A A A
МИБ: Наманганда 2,6 млрд сўм компенсация ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган уй-жойлари, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иншоотлар учун ҳокимликлардан компенсация маблағларини ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижроси устидан қатъий назорат ўрнатилган.

Хусусан, жорий йилда ҳудудий бўлимлар иш юритувига мазкур тоифадаги 21 та 5,1, млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 10 та ижро ҳужжатлари ижроси таъминланиб, 2,6 млрд. сўм ундирилган.

Масалан, Чуст туман ҳокимлигидан фуқаро М.Усмонов фойдасига 227, 2 млн.сўм компенсация ундириш белгиланган, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу маблағ тўлиқ ундириб берилди.

Ҳозирда, 11 та жами 2,5 млрд. сўм фуқаролар ҳамда юридик шахслар фойдасига ижро ишлари бўйича компенсация ундирув бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 16:26 14.05.2025. Ўқилди: 252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!