Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

МИБ: ҳокимликдан фуқароларнинг иш ҳақлари ундириб берилди

МИБ: ҳокимликдан фуқароларнинг иш ҳақлари ундириб берилди

Фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Қонликўл тумани ҳокимлигидан 4 нафар маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларига жами 109,4 млн. сўм ойлик иш ҳақларини ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси Қонликўл туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Хусусан, бўлим ходимлари томонидан қарздорга суд қарорлари ижросини таъминламаслик қўшимча ижро йиғими ва маъмурий жарима қўллашга асос бўлиши тушунтирилган.

Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаблари ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли бўлим давлат ижрочиси томонидан унинг банк ҳисоб рақамлари ҳамда жами 9 та “Nexia 3” русумли автотранспорт воситалари хатловга олинган.

Шунинг натижасида, Қонликўл тумани ҳокимлигидан ундирилиши лозим бўлган жами 109,4 млн. сўм иш ҳақлари 4 нафар ишчиларга жорий йилнинг 07-январь куни ундириб берилган.

Киритилди: 20:54 08.01.2025. Ўқилди: 469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!