Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

МИБ баёноти: Самарқанд шаҳар МИБ ходимларининг байрам кунлари ҳамда меҳнат таътилида ҳам ишлаётгани ростми?

МИБ баёноти: Самарқанд шаҳар МИБ ходимларининг байрам кунлари ҳамда меҳнат таътилида ҳам ишлаётгани ростми?

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси 9 сентябрь, душанба куни ижтимоий тармоқларда «МИБ ходимлари: байрам кунлари, ҳатто меҳнат таътилида ҳам ишламоқдамиз» сарлавҳали материал юзасидан расмий баёнот берди.

«Мазкур хабарда бюронинг Самарқанд шаҳри бўлими ходимлари номидан иш вақти чегараланмагани, соат 07:00 дан кечки 24:00 гача қадар ва байрам кунлари ҳам ишлаётгани, тез-тез йиғилишлар ўтказилишини, ҳатто меҳнат таътилидагилар ҳам ишга чиқишга мажбурлигини, раҳбариятнинг меҳнат қонунчилигига риоя қилмаслиги баён қилинган.

Ўрганиш давомида бюронинг Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда туман-шаҳар бўлимларида 1145 нафар ходим, биргина Самарқанд шаҳри бўлимида 200 нафар ходим фаолият кўрсатиб келиши, ходимларнинг кунлик иш вақти соат 09:00 дан соат 18:00 га қадар давом этиши, белгиланган вақтдан ташқари ишлашига, шунингдек, шанба ва якшанба кунлари ишга чиқишига йўл қўйилмаслиги, ходимларнинг шанба ва якшанба кунлари ишлаши фақатгина уларнинг розилиги асосида амалга оширилаётгани маълум бўлди.

Сабаби, аҳолининг иш билан банд бўлган қатлами шанба ва якшанба кунлари хонадонларида бўлиши, приборларни кўздан кечириш ҳамда ҳисоб-китобларни амалга оширишда уларга янада қулайлик яратиш инобатга олинган.

Бундай ҳолатларда ходимларнинг шанба-якшанба ва дам олиш кунлари ўз хоҳиши билан ишлагани учун бошқа дам олиш куни (отгул) берилиши ёки иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг келадиган миқдорда отгул бериш чоралари кўрилади.

Шунингдек, бюронинг Самарқанд вилояти бошқармаси тизимида хизмат қилаётган ходимларнинг алоҳида хизмат ўташ шароитлари инобатга олиниб, уларга нисбатан тегишли ижтимоий муҳофаза чоралари, дам олиш, моддий аҳволини яхшилаш, меҳнат таътилини олиш ва тиббий хизматдан бепул фойдаланиш ҳуқуқлари кафолатланган.

Биргина, жорий йилнинг 31 август куни мустақиллик байрами муносабати билан Самарқанд шаҳри бўлими ходимларининг 10 нафарга яқини рағбатлантирилди.

Ҳозирга қадар бўлим ходимларининг 112 нафари меҳнат таътилига чиқиши таъминланган.

Ҳозирда бўлимда ходимларнинг иш самарадорлигини яхшилаш, уларга янада қулайлик яратиш ҳамда меҳнат шароитларини ошириш чоралари кўрилмоқда», — дейилади хабарда.

Киритилди: 21:47 11.09.2019. Ўқилди: 1796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!