Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

МИБ банк фойдасига кредит қарздорлигини ундирди

МИБ банк фойдасига кредит қарздорлигини ундирди

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида истиқомат қилувчи фуқаролар Н.Т. ва Н.П. лар акциядорлик тижорат “Халқ банк” нинг Тахиатош туман филиалидан 30 млн. сўм имтиёзли фойзларда кредит қарзини олади. Лекин, ҳар ойда мунтазам тўлаб боришни унутиб қўйиб, бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан тўловларни 2 ойдан ортиқ вақтга кечиктиради... 

Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2019 йил 11 ноябр кунги ижро ҳужжатига асосан, қарздор фуқаролар Н.Т. ва Н.П дан АТ “Халқ банк” Тахиатош филиали фойдасига 30.203.000 сўм кредит қарздорлигини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли кредит шартномаси бекор қилиниб, ушбу қарздорликни ундириш юзасидан ижро ҳужжати Бюронинг Тахиатош туман бўлимига келиб тушади ва шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилади.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздорларга ихтиёрий муддатда ушбу кредит қарздорлигини бартараф қилиш учун 15 кунлик муддат берилади. Лекин, қарздорлик қопланмаганлиги сабабли, бўлим давлат ижрочилари томонидан қарздорларнинг яшаш манзилига чиқилиб, мавжуд бўлган мол-мулклари хатловга олинади.

Натижада мол-мулки хатловга олингандан сўнг қарздор фуқаролар 30.203.836 сўм кредит қарздорлигини тўлиқ бартараф қилди ҳамда давлат ижрочиси томонидан қўзғатилган ижро иши тамомланди.

Киритилди: 17:16 07.02.2020. Ўқилди: 2009 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!