Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Мехико шаҳрида газ танкери портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди

Мехико шаҳрида газ танкери портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди

10 сентябрь куни Мехико шаҳрида суюлтирилган газ ташувчи юк машинаси портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди, 38 киши ҳамон касалхонада қолмоқда.

Бу ҳақда Мексика пойтахти соғлиқни сақлаш вазири Надин Гассман маълум қилди.

"Бизга ҳозиргина яна бир киши ҳалок бўлгани ҳақида маълум бўлди, шу боис қурбонлар сони 15 нафарга етди", — дея расмий сўзларидан иқтибос келтирмоқда ОАВ.

Унинг қўшимча қилишича, 38 киши шифохоналарда қолмоқда, улардан 14 нафари оғир аҳволда, кўплаб куйишлар жароҳати олган.

10 сентябрь куни Мехико шаҳрининг Изтапалапа туманидаги автомагистраль кесишмасида суюлтирилган газ юк ташувчи юк машинаси портлаб кетди. Ёнғин оқибатида 20 дан ортиқ автомобиль ёниб кетган, яқин атрофдаги бинолар зарар кўрган.

Киритилди: 11:00 16.09.2025. Ўқилди: 771 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!