Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Метрополитен: бекатларга металл детекторлар ўрнатилмоқда

Метрополитен: бекатларга металл детекторлар ўрнатилмоқда

Тошкентдаги метро бекатларда хавфсизлик чораларини таъминлаш ва йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида металл детекторлар ўрнатилиши бошланди.

Бу ҳақда метрополитен маъмурияти хабар берди.

Тошкент метрополитенидан фойдаланувчи йўловчилар сони кун сайин ортиб бормоқда. Бу эса, ўз ўрнида метрополитен ходимларидан қўшимча масъулият ва жавобгарликни талаб этади.

Шу боисдан ҳам, бекатлардаги хавфсизлик чораларини таъминлаш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида барча метро бекатларида махсус металл детектор қурилмаларини ўрнатиш ишлари бошланмоқда.

Шу ўринда йўловчилардан ўзлари ва ўзгаларининг хавфсизлигига бефарқ бўлмасликларини ҳамда хавфсиз хизмат кўрсатилишида яқиндан ёрдам беришларини сўраймиз, — дейилади хабарда.

Киритилди: 09:21 07.09.2024. Ўқилди: 674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!