Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Метан «заправка»даги жанжал Тошкентда юз берган. Калтакланган шахс вафот этдими?

Метан «заправка»даги жанжал Тошкентда юз берган. Калтакланган шахс вафот этдими?

Ижтимоий тармоқларда “Метан газ қуйиш шохобчасида навбат талашиб катта жанжал бўлгани айтилмоқда” изоҳи билан видео хабарлар тарқалмоқда.

Аниқланишича, мазкур ҳолат кеча 26 февраль куни Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган.

Ижтимоий тармоқларда келтирилгани каби воқеада фуқаро вафот этмаган.

Ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан назоратга олиниб, ҳудудий ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов-суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Натижаси бўйича қонуний чора кўрилиши таъминланади ва жамоатчиликка ахборот берилади.

Киритилди: 22:27 27.02.2024. Ўқилди: 3243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!