Бундай қарорни Франкфурт-на-Майне ер суди қабул қилди. Суд ҳақиқий немис инвестиция платформаси — Finanzfluss номи ва кўриниши остида ниқобланган сохта инвестиция рекламаси билан боғлиқ ишни кўриб чиқди.
Америка концерни вакиллари сохта реклама ҳақида билмаганликларини ва шикоятлар келиб тушиши билан уни зудлик билан ўчириб ташлаганликларини маълум қилди.
Бироқ Германия суди Meta сохта рекламалар учун барибир жавобгар эканини таъкидлади ва Люксембургдаги Европа Иттифоқи судининг тегишли қарорини асос сифатида келтирди.
Франкфурт-на-Майне суди Meta’ни фирибгарлик рекламасини олиб ташлаш, даъвогар — Finanzfluss эгаларига етказилган зарарни қоплаш, шунингдек, фирибгарлар ҳақидаги маълумотларни уларга тақдим этишга мажбурлади.
Meta компанияси суд қароридан рози эмаслигини ва кейинги ҳуқуқий қадамларни кўриб чиқаётганини маълум қилди.