Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Меtа Facebookнинг тадқиқотини яширган

Меtа Facebookнинг тадқиқотини яширган

Меtа ўз платформаларининг психологик зарари ҳақидаги маълумотларни оммага ошкор қилмай, яширган. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, 24 kg хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, Facebook ва Instagramга эгалик қилувчи компания ушбу платформалар фойдаланувчиларга психологик зарар етказишини исботловчи тадқиқотни тўхтатди.

Реuters АҚШ мактаб округлари ва Меtа ўртасидаги ижтимоий тармоқларнинг ўсмирларга зарари ҳақидаги суд жараёнида тақдим этилган ҳужжатларга ишора қилади.

Ҳужжатларга кўра, Меtа 2020 йилда Project Mercury деб номланган тадқиқот лойиҳасини ташкил қилган. Лойиҳа доирасида Facebook фойдаланувчиларидан маълум вақт давомида ижтимоий тармоқдан фойдаланишдан тийилиш сўралган. Атиги бир ҳафта ўтгач, ижтимоий тармоқдан воз кечган иштирокчилар депрессия, хавотир, ёлғизлик ва ижтимоий босимнинг камайганини хабар қилишди. Ушбу натижадан сўнг, тадқиқот тўхтатилди ва унинг натижалари ҳеч қачон нашр этилмади.

Меtа вакили яшириш ҳақидаги даъволарни рад этиб, тадқиқот "услубий камчиликлар туфайли" тўхтатилганини айтди, деб хабар беради Реuters.

Киритилди: 22:02 25.11.2025. Ўқилди: 1115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!