Бугун 17 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Меta 3600 та иш ўрнини қисқартирмоқчи

Меta 3600 та иш ўрнини қисқартирмоқчи

Facebook, Instagram ва WhatsAppга эгалик қилувчи Меta компания ишчи кучининг тахминан 5 фоизини қисқартиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради BBC.

Компания бош директори Марк Цукерберг расмий мактубида самарадорлик кўрсаткичлари асосида доимий қисқартиришни тезлаштиришга қарор қилганини маълум қилди.

Бутун дунё бўйлаб 72 мингга яқин киши иш билан таъминланган компания ишдан бўшатиш қандай амалга оширилишига аниқлик киритмаган.

Цукербергнинг постига кўра, 10 февраль куни биринчи бўлиб АҚШ ходимлари хабардор қилинади. Шундан сўнг, янгилик бошқа мамлакатлардаги ходимларга етиб боради.

“Бу йил оғир бўлади ва мен жамоамизда энг яхши одамлар борлигига ишонч ҳосил қилмоқчиман. Шу муносабат билан мен самарадорликни бошқариш стандартларини оширишга ва самарасиз ходимлардан имкон қадар тезроқ қутулишга қарор қилдим”, – деб ёзади у.

Бундай қадам Америкада кенг қўлланилади. Меta-да улар одатда бутун йил давомида содир бўлади. Лекин бу йил бу жараён тезроқ кетмоқда. 3600 га яқин одам ишсиз қолиши мумкин.

Цукербергнинг сўзларига кўра, ишдан бўшаганлар “товон пули” олади.

Меtaда олдинги “йирик қисқартириш” 2023 йилда содир бўлган. Ўшанда компания харажатларни камайтириш стратегияси доирасида 10 000 га яқин иш ўринларини қисқартирган эди. 2022 йилда 11 мингга яқин одам ишдан бўшатилди.

Киритилди: 17:12 16.01.2025. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!