Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Мессининг синглиси Майамида автоҳалокатга учраб, жиддий жароҳат олди

Мессининг синглиси Майамида автоҳалокатга учраб, жиддий жароҳат олди

"Интер Майами" клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг синглиси Мария Соль Месси Майамида автоҳалокатга учраб, оғир жароҳат олди. Воқеа ўтган ҳафта аёлнинг рулда бўлганида тутқаноғи тутиб, бошқарувни йўқотган ва деворга урилганидан кейин содир бўлган. Бу ҳақда Nueva Rioja хабар бермоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Мария Соль куйишдан ташқари, икки умуртқаси, товони ва билаги синган. Узоқ муддатли реабилитация зарурати туфайли аёл 3 январь куни бўлиб ўтиши керак бўлган "Интер Майами" ёрдамчи мураббийларидан бири Хулиан Арельяно билан тўйни кейинга қолдиришга мажбур бўлди.

Мария Соль Месси реабилитациядан ўтиш учун ватани Росариога (Аргентина) олиб келинган.

Киритилди: 19:02 23.12.2025. Ўқилди: 1537 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар