Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Мессининг мияси Эйнштейн ва да Винчиникидек"

"Мессининг мияси Эйнштейн ва да Винчиникидек"

Аргентиналик футболчи Алехандро Гомес 39 ёшли ҳамюрти Лионель Мессининг иқтидори ҳақида фикр билдирди.

"Леонинг мияси оддий одамникидан тезроқ ишлайди. Техника жиҳатидан минглаб футболчилар тўпни назорат қилиш, тезлик, пас бериш ва дриблинг борасида у билан тенглаша олмайди.

Бу — Эйнштейн ёки да Винчиникидек гений мияси", — дея Гомеснинг сўзларини Infobae келтирди.

Месси 6 октябрдан 7 октябрга ўтар кечаси Аргентина терма жамоаси сафидаги хайрлашув учрашувини ўтказди.

"Альбиселесте" ўз майдонида Бенин терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Лионель мазкур баҳсда битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 10:13 08.10.2026. Ўқилди: 735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар