Бугун 3 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Мессининг «Барселона»га қайтиши учун иккита шарт бор

Мессининг «Барселона»га қайтиши учун иккита шарт бор

Афсонавий аргентиналик футболчи Лионель Месси «Интер Майами» клубини тарк этиши мумкин.

"El Nacional" манбасига кўра, «Барселона» аргентиналик юлдузни жамоага қайтариш имкониятини жиддий ўрганмоқда. Якуний қарор Мессининг ўзига боғлиқ. У жамоага ёрдам бера олиши ва ёш футболчилар ривожига тўсқинлик қилмаслигига ишонса, «Барселона»га қайтишни кўриб чиқишга тайёр. Бундан ташқари, аргентиналик юлдузни қайтариш «Барселона»нинг молиявий муаммоларини янада чуқурлаштириши мумкин.

Месси ўз фаолиятини «Барселона»да бошлаган ва бу жамоада умрининг катта қисмини ўтказган. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб, Чемпионлар Лигаси ва Ла Лига каби кўплаб совринларни қўлга киритган. Шунингдек, у саккиз марта «Олтин тўп» соҳиби бўлган. 2022 йилда эса Аргентина терма жамоаси билан Қатардаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиб, мусобақанинг энг яхши ўйинчиларидан бирига айланган.

Киритилди: 13:00 02.03.2025. Ўқилди: 1323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!