Бугун 23 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Мессига таклиф қилинадиган шартноманинг муҳим банди маълум қилинди

Мессига таклиф қилинадиган шартноманинг муҳим банди маълум қилинди

"Интер Майами" асосий юлдузи - Лионель Месси билан шартномани узайтириш устида ишламоқда. Marca хабарига кўра, MLS клуби Мессига уч йиллик ёки ундан ҳам узоқроқ муддатга шартнома таклифини муҳокама қилмоқда.

Аммо муҳим ньюанс бор - шартномада шундай банд ёзиладики, унга кўра Месси исталган вақтда фаолиятини якунлай олади. Бу банд аргентиналик футболчига ўйнашга кучи ва/ёки хоҳиши бўлмаганида футболчилик фаолиятини якунлаш имконини беради. Шундан сўнг Лео клубда бошқа ишда қолиши мумкин бўлади. Қайд этилишича, Месси "Интер Майами" акциялари эгаси ҳисобланади - бу 2023 йил ёзида тузилган дастлабки шартномада кўрсатилган эди.

Хуллас, Месси 2028 йил охиригача шартнома имзолаган тақдирда ҳам, шунча вақт футбол ўйнаши аниқ эмас. Ҳозир Лео 38 ёшда.

Киритилди: 09:15 02.08.2025. Ўқилди: 875 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!