Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клуби президенти Анмар ал-Хайли аргентиналик юлдуз ҳужумчи Лионель Мессига қанча пул тўлашга тайёрлигини айтди.
"Мен ҳақиқатан ҳам Лионель Месси билан эҳтимолий трансфер ҳақида гаплашдим. Ўшанда у ҳали "ПСЖ"да ўйнаётганди. Мен унга йилига 1,4 миллиард евро таклиф қилдим, бироқ Месси рад жавобини берди," - деди раҳбар.
Месси айни дамда Американинг "Интер Майами" клуби футболчиси ҳисобланади. 38 ёшли аргентиналикнинг меҳнат шартномаси 2028 йил охиригача мўлжалланган.
Ўтган мавсумда саккиз карра "Олтин тўп" соҳиби MLS чемпиони бўлди.