Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Месси ва Суарес иккитадан гол урган ўйинда "Интер Майами" ғалаба қозонди

Месси ва Суарес иккитадан гол урган ўйинда "Интер Майами" ғалаба қозонди

"Интер Майами" МЛС мунтазам чемпионатида "Монреаль" устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин Форт Лодердейлдаги "Chase Stadium"да бўлиб ўтди.

"Қирғийлар" ҳужумчилари Лионель Месси ва Луис Суарес иккитадан гол уриб, биттадан голли узатмани амалга оширишди. Меҳмонлар сафида Данте Сили ва Виктор Лотури ўз номини таблога ёздириб қўйди.

"Интер Майами" очколарини 26 тага етказиб, Шарқий конференцияда 6-ўринда бормоқда. "Монреаль" сўнгги ўринда бормоқда - 8 очко.

Киритилди: 09:06 29.05.2025. Ўқилди: 409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!