"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида "Интер Майами"га қарши кечадиган ўйин ҳақида гапирди.
Учрашув якшанба куни 1/8 финал доирасида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да бошланиши режалаштирилган.
"Мен учун бу ўзига хос ва эмоционал ўйин бўлади. Уларнинг барчасини [Лионель Месси, Серхио Бускетс, Луис Суарес, Жорди Альба ва Хавьер Маскерано] яна кўраман - улар мен учун шунчаки футболчилар эмас, балки дўстлардир. Мен Леони футбол тарихидаги энг яхшиси деб биламан, шубҳасиз," - деди Энрике матбуот анжуманида.