«Интер Майами» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Саудия Арабистонининг «Маҳд» академияси директори Абдулло Ҳамад ҳамда Саудия Про Лигаси вакиллари билан бевосита алоқада бўлиб турибди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Саша Тавольери X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манба маълумотига кўра, томонлар ўртасида даражадаги музокаралар жадал кечмоқда. Шу билан бирга, якуний натижа қандай бўлишидан қатъи назар, Месси қайси клубда ўйнашни шахсан ўзи танлайди. Шунингдек, аргентиналик футболчи Ар-Риёд шаҳри билан яхши таниш экани ва у ерда кўрган уйлар ҳамда мактаблардан катта таассурот олгани таъкидланган.
Айни пайтда Лионель Месси АҚШнинг «Интер Майами» жамоасида тўп тепади. Ундан аввал у «ПСЖ» ва «Барселона» жамоаларида ўйнаган. Шунингдек, машҳур футболчи фаолиятининг илк босқичида олти йил давомида «Ньюэллс Олд Бойз» академиясида тарбияланган. Месси фаолияти давомида кўплаб совринларни қўлга киритган, жумладан, Аргентина терма жамоаси сафида 2022 йилда жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан ва саккиз маротаба «Олтин тўп»га сазовор бўлган.