Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Месси қайтмоқда: Аргентинанинг ЖЧ-2026даги илк ўйини учун тахминий таркиби маълум бўлди

Месси қайтмоқда: Аргентинанинг ЖЧ-2026даги илк ўйини учун тахминий таркиби маълум бўлди

Аргентина терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг биринчи тури доирасида Жазоирга қарши кечадиган ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Учрашув чоршанба, 17 июнь куни бўлиб ўтади.

Журналист Эстебан Эдулнинг берган маълумотларига кўра, бош мураббий Лионель Скалони катта эҳтимол билан Лионель Мессини асосий таркибда майдонга туширади.

Жамоанинг бўлажак ўйин учун тахминий таркиби қуйидагича кўриниш олган: Эмилиано Мартинес, Молина, Ромеро, Отаменди, Медина, де Пауль, Энцо Фернандес, Мак Аллистер, Альмада, Месси, Хулиан Альварес.

Иккинчи турда аргентиналиклар Австрияга қарши (22.06) майдонга тушишса, гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувида амалдаги Жаҳон чемпионлари Иордания терма жамоаси билан куч синашадилар (28.06).

Киритилди: Бугун 14:41. Ўқилди: 201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!