"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасидаги "ПСЖ"га қарши ўйиндаги йирик мағлубиятдан (0:4) кейин пост қолдирди.
"Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати биз учун Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолибига мағлубият билан якунланди. "ПСЖ"да мен жуда қадрлайдиган одамлар бор ва улар билан кўришганимдан хурсандман. Мақсадимизга эришганимиз ва турнирнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирганимиздан фахрланамиз. МЛС ва бўлажак ўйинларга эътибор қаратиш вақти келди," - деб ёзди Месси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.