Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Месси нега “Тоттенхэм”га урган голини ғалати нишонлади? (фото)

Месси нега “Тоттенхэм”га урган голини ғалати нишонлади? (фото)

“Барселона” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида “Тоттенхэм”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур ўйинда Каталония клуби ҳужумчиси Лионел Месси дублга эришди.

Аргентиналик футболчи “шпорлар” дарвозасига урган голини ғалати тарзда нишонлади. Сочини тўзғитиб, сўнг камерага ўпич юборди. Хориж ОАВларида эса футболчининг бу ҳаракатини изоҳлашга тушишди. Айримлар Месси Кейннинг бундан олдин урган голига жавоб қайтарганини билдирди деса, бошқалар Лео Туринга Роналдуга салом йўллади дея изоҳлади.

Учинчи тахмин эса Мессининг оиласи ва ўғилчаси билан боғлиқ. Чунки ўғилчаси Мессининг сочини тўзғитишни яхши кўрар экан.

 

Киритилди: 16:01 05.10.2018. Ўқилди: 7496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!