«Манчестер Юнайтед» ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни нима учун «Интер Майами» футболчиси Лионель Мессини Саудиянинг «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдудан устун қўйишини тушунтириб берди.
"Мен Криштиану Роналдуни яхши кўраман, лекин Мессини яхшироқ деб ҳисоблашимнинг сабаби шундаки, агар мен футбол ўйинини томоша қилишни истасам, Мессининг ўйинини кўришни хоҳлаган бўлардим. Лионель ўзининг энг гуллаган даврида — мен кўрган ва мен қарши ўйнаган энг яхши футболчидир", — дея Рунининг сўзларини келтирмоқда «The Touchline» нашри «X» ижтимоий тармоғида.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Уэйн Руни ва Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед»да биргаликда тўп суришган ва жамоа билан бир неча бор АПЛ чемпионлиги ҳамда ЕЧЛ кубогини қўлга киритишган.