Бугун 25 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Месси фаолиятида 1300 та голда иштирок этган илк футболчига айланди

Месси фаолиятида 1300 та голда иштирок этган илк футболчига айланди

Лионель Месси фаолияти давомида 1300 та голли ҳаракатни амалга оширди.

38 ёшли ҳужумчи клублар ва терма жамоаси сафида жами 1135 та ўйинда майдонга тушиб, 896 та гол ва 404 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Бугун Месси "Интер Майами" сафида МЛС Кубоги 1/4 финалидан ўрин олган "Цинциннати"га қарши ўйинда (4:0) гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ҳужумчининг ҳисобида "Барселона" сафида 672 та гол ва 269 та ассист, "ПСЖ"да 32+34, "Интер Майами"да 78+39, миллий жамоада 114+62 бор.

Криштиану Роналду эса фаолияти давомида 1213 та (954+259) голли ҳаракат амалга ошириб, жами 1298 та ўйинда майдонга тушган.

Киритилди: 14:00 24.11.2025. Ўқилди: 352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!