Лионель Месси яқинлашиб келаётган МЛС юлдузлар ўйинида иштирок этмайди, бунга унинг тўпиғидан олган жароҳати сабаб бўлган.
ESPN хабарига кўра, ушбу тадбирни ўтказиб юборадиган аргентиналик чемпионатнинг бир ўйинига дисквалификация қилиниши мумкин - бундай санкциялар лига регламентида кўзда тутилган. Учрашувни унинг "Интер Майами"даги шериги Луис Суарес ҳам ўтказиб юборади. Жамоадан маълум қилишларича, ҳужумчи тиззасида ноқулайлик сезмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Месси МЛСда ажойиб мавсум ўтказмоқда - "Интер Майами" сафида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
МЛС юлдузлари ва Мексика МХ лигасининг энг яхши ўйинчилари жамоаси ўртасидаги ўйин 23 июль куни бўлиб ўтади.