Златан Ибраҳимович 7 футболчидан иборат рамзий жамоасига Лионел Мессини ҳам киритди.
Швеция миллий жамоаси собиқ форварди 7 кишидан иборат таркиб тузса, ундан қайси ўйинчилар жой олишини айтди.
«Ҳеч кимни хафа қилишни истамайман, чунки буюк ўйинчилар билан бирга тўп сурганман. Буни тезда айтишим мумкин.
Демак: Буффон дарвозага, Тиаго Силва ва Нестани ҳимояга қўяман, марказда Хави, чапда – Недвед, чунки биз ҳозир Туриндамиз. Ўнг қанотга кимни қўйсак? Иньеста!
Ҳужумга Мессини танлардим. Ўзим мураббий бўлардим бу жамоага», – дейди «Милан» собиқ футболчиси.