Бугун 27 сентябрь, 2022 йил, сешанба

O'ZB

Месси “Барселона”га қандай шартлар қўйганди?

Месси “Барселона”га қандай шартлар қўйганди?

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Лионел Месси 2020 йилда “Барселона” билан музокаралари вақтида қўйган шартлари тафсилоти очиқланди. Бу ҳақда “Марcа” нашри хабар берди.

Aргентиналик футболчи “кўк-анорранглилар”дан 2020 йилда шартнома имзолаганлик учун 10 миллион евро бонус, пандемия даврида маошлар қисқаргани учун компенсация ва товон пулини 10 минг евро бўлишини сўраган.

Манбага кўра, бу Месси қўйган талабларнинг ҳаммаси эмас. Ҳужумчи, шунингдек, ўз оиласи ва Луис Суареснинг оиласи учун “Камп Ноу”дан шахсий ложа ва Янги йил арафасида оиласи билан Aргентинага учиши учун чартер рейс талаб қилган.

Ўша вақтдаги “Барселона” президенти Хосеп Бартомеу Леонинг талабларини қабул қилган, бироқ 700 миллионлик товон пулини 10 минг еврога тушириш талабини бажармаган. Ушбу келишмовчиликлар бартараф этилмагани туфайли томонлар музокарани давом эттиролмаган ва Месси ўзини трансферга қўйишларини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2021 йил август ойида “Барселона”ни эркин агент сифатида тарк этиб, Франциянинг ПСЖ жамоаси сафига бориб қўшилган эди. У “кўк-анорранглилар” сафида умумий ҳисобда 778 та ўйин ўтказиб, 672 гол ва 305 ассистни амалга оширган.

Киритилди: 18:08 22.09.2022. Ўқилди: 3477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!