Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Месси «Барселона»да текинга ўйнашга тайёр!

Месси «Барселона»да текинга ўйнашга тайёр!

Лионель Месси «Барселона»га қайтиш учун ҳамма нарсага тайёр. Футболчининг ўзи ва унинг отаси Хорхе Меси «Ал-Ҳилол» ва «Интер Майами» клубларидан Леонинг «Барселона»га ўтишида ёрдам беришни сўради.

Гап шундаки, Ла лига регламентига кўра, футболчи клуб билан маоши жуда кам бўлган ёки нолга тенг бўлган шартнома тузиши мумкин эмас. Аммо ўйинчи бошқа жамоадан ижарага олинса, бундай шарт билан футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Демак, Месси расман «Ал-Ҳилол» ёки «Интер Майами» аъзосига айланиб, "Камп Ноу"да ижара асосида бепул ўйнайди. Шунда "Барса" молиявий фейр-плей қоидаларини бузмаган ҳолда Лионелни ўз сафига қўша олади.

Мессининг «ПСЖ» билан шартномаси 30 июнь куни якунига етади ва у эркин агентга айланади.

Киритилди: 15:58 07.06.2023. Ўқилди: 2666 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!