Германия канцлери Фридрих Мерц Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўлида ҳудудий йўқотишларни тан олиши мумкинлигини билдирди.
Унинг таъкидлашича, Украина келажакда Россия билан сулҳ ва тинчлик шартномасини имзолаши кутилмоқда. Бу жараёнда айрим ҳудудлар Украина назоратидан чиқиши эҳтимоли бор.
Мерцга кўра, президент Владимир Зеленский бундай қарорни жамоатчиликка тушунтириши ва эҳтимол референдум орқали қўллаб-қувватлаш олишига тўғри келади. Шу билан бирга, у аҳолига “Европага йўл очилгани”ни таклиф сифатида кўрсатиши лозим.
Канцлер тезкор аъзолик масаласида ҳам эҳтиёткорликка чақириб, ҳатто 2028 йилни ҳам реал муддат деб ҳисобламаслигини билдирди. У Украина учун оралиқ вариант сифатида ЕИ институтларида кузатувчи мақомини таклиф қилди.