Бугун 4 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Меркел Украинани НАТОга аъзо бўлишига қарши чиққанини тан олди

Меркел Украинани НАТОга аъзо бўлишига қарши чиққанини тан олди

Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркел ўз хотираларида 2008 йилда Украинанинг НАТОга қабул қилинишига қарши чиққанини тан олди, чунки у альянснинг ўзи хавфсизлигидан қўрққан. Бу ҳақда немис ОАВлари чоп этган китобдан парчаларга таяниб, "ТАСС" хабар бермоқда.

Собиқ канцлер Украинанинг НАТОга қўшилиши ғоясига қарши эди, чунки бу ҳолда альянснинг ҳарбий тузилмалари Россия билан алоқага киришади. Бу ўз навбатида дунёда беқарорликка олиб келади. 2008 йилда НАТОнинг Бухарестдаги саммитида Меркел Киевнинг иттифоққа киришига доимий равишда қарши чиққан эди.

“Янги аъзонинг қабул қилиниши нафақат унга, балки НАТОга ҳам кўпроқ хавфсизлик олиб келиши керак, шунинг учун мамлакатни қабул қилиш учун унинг ҳарбий салоҳияти билан бирга, номзоднинг ички тузилишини ҳам ҳисобга оладиган мезонлар мавжуд”, деди Меркел.

Аввалроқ НАТО ҳарбий қўмитасининг собиқ раҳбари Харалд Кужат Украина НАТОга қабул қилинмаслиги, чунки у альянс талабларига жавоб бермаслиги ва уни мустаҳкамлай олмаслигини айтган эди. Украинадаги Халқаро Республикачилар институти сўров натижаларини эълон қилди, унга кўра украиналиклар орасида мамлакатнинг НАТО ва ЕИга қўшилишини қўллаб-қувватлаш 7 фоизга камайди.

Киритилди: 13:53 21.11.2024. Ўқилди: 713 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!