Жанубий Кореянинг асосий мухолифатчи "Тобуро" демократик партияси ҳарбий ҳолат эълон қилинганидан кейин ўз депутатларини парламентга чақирди, деб хабар бермоқда "Рёнхап" агентлиги.
Корея Республикаси қуруқликдаги қўшинлари штаб бошлиғи Пак Ан Су ҳарбий ҳолат жорий этилгандан сўнг қўмондон этиб тайинланди.
Жанубий Кореяда Миллий мажлис биносига кириш ва чиқиш блокланди. Ҳарбий ҳолат қўмондони этиб тайинланган Пак Ан Су парламент ва сиёсий партиялар фаолияти тўхтатилганини эълон қилди, деб хабар берди "Рёнхап" агентлиги.
Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Чо Тхэ Ёль ҳарбий ҳолат жорий этилиши фонида юқори мартабали амалдорларнинг йиғилишини чақирмоқда, деб хабар берди "Ryonhap" агентлиги.
Ҳарбий ҳолат жорий этилган Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги барча турдаги қўшинлар қўмондонларига жанговар шайликни кучайтиришни буюрди, шунингдек, асосий қўмондонларнинг учрашувини чақирмоқда,
Нашр маълумотларига кўра, чора КХДР тарафдорларига қарши кураш билан боғлиқ.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл "Жанубий Корея кучларини йўқ қилиш ва эркин конституциявий тартибни ҳимоя қилиш" мақсадида ҳарбий ҳолат эълон қилди.
"Мен озод Корея Республикасини Шимолий Кореянинг коммунистик кучлари таҳдидидан ҳимоя қилиш, халқимизнинг озодлиги ва бахт-саодати ҳамда конституциявий тузумга тажовуз қилувчи давлатга қарши принципсиз Шимолий Корея кучларини зудлик билан йўқ қилиш учун ҳарбий ҳолат эълон қиламан," - деди Юн Сок миллатга мурожаатида.