Бу ҳақда Bild хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, мудофаа компаниялари айни пайтда инқирозни бошдан кечираётган Германия автомобил саноати вакиллари билан фаол ҳамкорлик ўрнатяпти.
Хусусан, Франция аллақачон 7 минг дона "Zetros" юк машинасига буюртма берган. Бундесвер (Германия қуролли кучлари) ва Литва эса "Daimler Trucks" (бу компанияда Mercedes улуши 30 фоизни ташкил этади) концернидан юзлаб "Arocs 6x6" ҳарбий юк машиналарини сотиб олади.
Bild нашрининг ёзишича, BMW компанияси ҳам ҳарбий соҳа учун автопилот технологияларини етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда.